Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:53

Ўзбекистонда Ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланмоқда


1 октябр Ўзбекистонда Ўқитувчи ва мураббийлар куни нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон муваққат президенти Шавкат Мирзиёев ўзбекистонлик ўқитувчиларни байрами билан табриклади.

Ўз табригида муваққат президент устозларнинг хизматини муносиб қадрлашини билдирди.

Айни пайтда Ўзбекистонда, айниқса қишлоқ жойларида ўқитувчиларнинг аксари ўз касбий байрамини пахта далаларида нишонлаганлар.

Шу кунларда Ўзбекистондаги барча вилоятларда маориф тизими ходимлари ёппасига далага олиб чиқилмоқда.

Ўқитувчилар пахта теришга чиқишга мажбур қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG