Линклар

Ўзбекистонга валюта олиб кириш ва чиқишда талаб этиладиган ҳужжатлар биттага камайди


Ўзбекистон Марказий банки ҳамда Давлат божхона қўмитаси қарорига асосан жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб кириш ва чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритилди.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳудудига мажбурий ёзма декларация тузилган ҳолда нақд хорижий валюта олиб кириш чегараланмаган.

Шу билан бирга 5000 АҚШ долларгача бўлган нақд хорижий валюта республикага мажбурий божхона декларациясини тўлдирган ҳолда олиб кирилади.

5 000 АҚШ доллардан ортиқ валюта эса республикага божхона органлари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳнома берилган тақдирда ўтказилар эди.

Ўзгаришлар эса ушбу чекловни бекор қилади, хусусан ТС-28 гувоҳномани ҳам.

Эндиликда Ўзбекистонга хорижий валюта олиб кирилаётганда ҳам олиб чиқилаётганда ҳам ТС-28 шаклдаги гувоҳнома талаб этилмайди.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ҳар бир йўловчи мамлакатдан чиқаётганида 2 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда пулни деклорация қилган холда олиб чиқишлари мумкин.

5 минг АҚШ долларигача бўлган пулни олиб чиқиш учун Марказий банк руҳсатномаси керак бўлади.

Деклорациясиз олиб чиқишга уринилган ҳар қандай миқдордаги пул мусодара этилади.

XS
SM
MD
LG