Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:28

Ўзбекистонда олти ой ичида ярим миллионга яқин ишчи ўрни яратилган


Тошкент мардикор бозори
Тошкент мардикор бозори

Ўзбекистон Олий мажлисининг 29 сентяр куни ўтказилган йиғинида сўзга чиққан Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов 2016 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 462,5та ишчи ўрни яратилганини таъкидлади.

Жаноб Абдуҳакимовга кўра, яратилган ишчи ўринларининг 60 фоизи қишлоқ жойларига тўғри келади.

Ўзбек расмийлари бундан олдинги ҳисоботларида ҳам мамлакатда йилига бир миллион атрофида ишчи ўрни яратилишини айтиб келишган.

Мустақил кузатувчилар эса Ўзбекистон ҳукуматининг аҳоли бандлигига доир ҳисоботларини шубҳа остига олиб келишади.

Лекин, мамлакатда бандлик бўйича ҳақиқий воқеликни акс эттирадиган маълумотларни қўлга киритиш имконсиз.

Ҳозир камида 4-5 миллион ўзбекистонликнинг Россия ва Қозоғистонда ишлаётгани тахмин қилинади.

XS
SM
MD
LG