Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:02

Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги ЕХҲТ маркази мақомини пастлатмоқчи


Қирғизистон ҳукумати Бишкекдаги Европадаги Хавфсизлик ва Ҳамкорлик (EХҲТ) Маркази мақомини 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб программа офисига ўзгартирмоқчи. Мамлакат ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақда 27 сентябрь куни ташкилот расмийларига расмий мактуб юборди.

Ўтган ҳафтада Бишкек 2010 йилги Ўш воқеалари уюштирувчиси сифатида айбланиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қодиржон Ботировга ЕХҲТнинг Варшавада ўтган инсон ҳуқуқларига оид йиғилишида сўз берилганини кескин тандиқ қилди.

Мутахассислар Бишкекдаги ЕХҲТ маркази статусининг ўзгариши нималарга олиб келишини муҳокама қилмоқдалар.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг Маълумот бўлими биринчи котиби Айимкан Кулукееванинг айтишича, Қирғизистон, бундан аввал бир неча марта мамлакатдаги ҳозирги вазият ва туғилган эҳтиёжларга таянган ҳолда, ЕХҲТнинг самарадорлигини ошириш кераклиги ҳақида бонг урган.

Кулукеевага кўра, бу ҳақда охирги марта Ташқи ишлар вазирлиги етакчиси Эрлан Абдилдаев ташкилотга аъзо мамлакатларнинг 2016 йилнинг 1 сентябрида бўлиб ўрган йиғинида айтиб ўтган.

“Қирғизистон мустақилликнинг 25 йилида демократик ислоҳотлар йўлида эришган ютуқлари ҳамда ЕХҲТ билан сиёсий ўзгаришлар соҳасида ўрнатилган кўп йиллик ҳамкорликка таянган ҳолда ЕХҲТ ўз миссиясини бажарди, десак бўлади. Шу сабаб унинг лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш масалаларига эътибор қаратиш тўғри бўлади”, деди котиб.

Собиқ ташқи ишлар вазири Акилбек Жекшенкуловнинг айтишича, марказ статуси ўзгаритириладиган бўлса, Бишкек ва ЕХҲТ янги шатномларни имзолаши керак бўлади. Ташкилот статуси ўзгарса, унинг фаолияти чекланиши ёки қаттиқроқ назорат қилиниши мумкин.

Айримлар Қирғизистон расмийларининг ЕХҲТга қарши чиқаётганини танқид қилмоқда. Собиқ депутат Асия Сасиқбаева Бишкек ҳаракатларини “демократияга зарба” дея баҳолади.

Сиёсий таҳлилчи Даниель Кадирбаев эса агар ташкилотнинг статуси ўзгартирилса, Бишкек муаммоларни халқаро миқёсда ҳал қилиш имкониятини қўлдан бой беради, деб ҳисоблайди.

Ўтган ҳафтада БМТ йиғинида чиқиш қилган ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ЕХҲТ ҳаракатларини танқид қилар экан, Ботировга сўз берилганини “Қирғизистонга кўрсатилган ҳурматсизлик” дея баҳолади.

Қирғизистон ЕХҲТга 1992 йил аъзо бўлган. Бишкекдаги марказ 1998 йил тузилган ва ўша йили ўз фаолиятини бошлаган. Ташкилот инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик, иқтисод ва таълим соҳаларида фаолият юритиб келади.

XS
SM
MD
LG