Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:30

Ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини яхшилаш бўйича меморандум имзоланди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги Дўстлик чегара пункти
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги Дўстлик чегара пункти

Озодлик қирғиз хизматининг хабар беришича, Қирғизистон делегациясининг 1 октябрда Андижон шаҳрига қилган сафари сўнгида икки мамлакат алоқаларини яхшилашга қаратилган келишув имзоланди.

Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Муҳаммедқали Абилгазиев бошчилигидаги 130 кишилик қирғиз делегацияси Ўзбекистонга расмий Тошкентнинг даъвати билан ташриф буюрди.

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Ўш, Жалолобод ва Боткен вилоятлари маъмуриятлари вакиллари, маданият ва спорт намояндаларидан иборат делегация Андижон вилоятидаги маданий муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди.

Хабарда таъкидланишича, томонлар икки мамлакат ўртасидаги чегара муаммоларини ҳам муҳокама қилганлар.

Бу охирги ўн йилда Қирғизистон расмий делегациясининг Ўзбекистонга илк дўстона ташрифи сифатида баҳоланмоқда.

XS
SM
MD
LG