Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:13

“Ватан - Ўзбекистонга бошни баланд кўтариб, ёруғ юз билан қайтмоқчимиз!”


Мўътабар Тожибоева
Мўътабар Тожибоева

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг ташқарида яшаётган ўзбекистонлик фаоллар мамлакатнинг янги ҳокимияти билан мулоқотга киришишга уринмоқда.

Бундай истак куни кеча Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Варшавада ўтган йиллик йиғинида ҳам билдирилди.

ЕХҲТ анжуманида “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоева ҳам иштирок этди.

Тожибоева 2005 йил майида содир бўлган Андижон фожиасидан сўнг ҳибсга олинган 2006 йили 8 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 2008 йили халқаро ташкилотлар босими остида озод қилинган.

Бош қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ-France ташкилотининг Энджел-Тертр номидаги мукофоти ҳамда АҚШ Давлат департаментининг "Жасоратли аёл" мукофоти лауреати, кейинги йилларда Франция берган сиёсий бошпанада истиқомат қилаётган Мўътабар Тожибоеванинг айтишича, Ўзбекистон ҳукуматидан, ҳозирча, ташқаридаги фаолларнинг таклифларига ижобий реакция сезилмаяпти.

Озодлик Мўътабар Тожибоевага бир неча савол билан мурожаат қилди.

Мўътабар Тожибоева: Ватанга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз!
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:26 0:00
Бевосита линк

Мўътабар Тожибоевадан Ғанихон Маматхоновга оид янгилик:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00
Бевосита линк

Фарғоналик ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхоновнинг номи бир неча йилдан буён маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ҳисоботларида Ўзбекистондаги сиёсий маҳбуслар қаторида зикр этиб келинади. Ғанихон Маматхоновнинг ҳимояси учун жаҳон бўйича 178 та ташкилот аъзо бўлган ва қароргоҳи Парижда жойлашган Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси (FIDH) курашиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG