Линклар

Британия ЕИдан расман чиқиш жараёнини 2017 йил мартигача бошлайди


Британия Европа Иттифоқидан (ЕИ) расман чиқиш жараёнини 2017 йилнинг мартигача бошлайди.

Бу ҳақда Британия бош вазири Тереза Мэй Би-би-сига маълум қилди.

Шу тариқа, Британиянинг ЕИдан чиқиш шартларини белгилаб берган Лиссабон шартномасига мувофиқ, ЕИни тарк этиш жараёни 2019 йил мартигача ниҳоя топиши керак.

Британия бош вазирининг айтишича, ЕИдан чиқиш жараёни анча мураккаб кечади.

У ҳозир бу жараёнга тайёргарлик ишлари бораётганини билдирди.

Британияда Европа парламенти қабул қилган 90 мингдан ортиқ қонуний ҳужжатлар амал қилади.

Британияда шу йил июнида ЕИдан чиқиш бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтган ва қироллик аҳолисининг 52 фоизи иттифоқдан чиқишни ёқлаб овоз берганди.

XS
SM
MD
LG