Линклар

logo-print

Москвадаги синагогага ҳужум қилган шахс руҳий бемор бўлган


Москвадаги синагогалардан бири

Москвадаги синагогалардан бири

Шанба куни кечқурун Москва марказидаги яҳудийлар ибодатхонаси - синагогага ҳужум қилган эркак киши "шизофрения" ташхиси билан психоневрологик диспансер рўйхатида туради.

Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб хабар қилди.

Манба берган маълумотга кўра, ҳозирда қўлга олинган шахс Москвадаги православ университетида концерт ташкиллаштирувчи бўлиб ишлайди.

Аммо психоневрологик диспансер бу хабарни изоҳлашни истамади.

Исми ошкор этилмаётган шахс 1 октябр кечқурун қўлида бир канистр бензин ва травматик пистолет билан Москва марказидаги синагогага бостириб кирганди.

Ҳужум натижасда синагога қоровули жароҳат олган.

Ҳужум сабаби маълум эмас.

XS
SM
MD
LG