Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:29

Бишкекда тожик мухолифати фаолининг хотини ушланди


Cобир Валиев тожик мухолифатининг кўзга кўринган фаолларидан ҳисобланади
Cобир Валиев тожик мухолифатининг кўзга кўринган фаолларидан ҳисобланади

Қирғизистон хавфсизлик ходимлари тожик мухолифати фаоли Собир Валиевнинг хотинини ҳибсга олдилар.

Бу ҳақда тожик фаолининг оиласи ва ҳуқуқ ҳимоячилари хабар берди.

"Қилим шами" инсон ҳақларини ҳимоя қилиш ташкилотининг бошлиғи Азиза Абдурасулова Озодликка 2 октябрда Жанет Ҳамзаева ўтган тунда Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳибсга олинганини айтди.

Ҳамзаева Истанбулдан Бишкекка келгач, аэропортда тутилган.

Ҳамзаеванинг ҳибсга олинганини унинг Бишкекда истиқомат қилувчи онаси Гулнора Айиталиева тасдиқлади.

Валиев Бишкекка онасини кўргани борган хотини сиёсатга аралашмаслигини айтди.

Ҳозирда Варшавада истиқомат қилувчи Собир Валиев ўтган ҳафта Польша пойтахтида бўлиб ўтган ЕХҲТ анжуманида Тожикистондаги инсон ҳақларига оид вазиятни танқид қилганди.

XS
SM
MD
LG