Линклар

Туркияда Фатҳулло Гуланнинг укаси қамоққа олинди


Фатҳулло Гуланнинг укаси Қутбиддин Гулан.

Фатҳулло Гуланнинг укаси Қутбиддин Гулан.

Туркиянинг Измир шаҳрида Фатҳулло Гуланнинг укаси Қутбиддин Гулан қўлга олинди.

Анадўлу агентлигининг 2 октябрь куни маълум қилишича, Қутбиддин Гулан “террорчи ташкилот аъзоси” сифатида гумонланмоқда.

Туркияда 16 июнга ўтар кечаси давлат тўнтаришига уриниш бўлган эди. Ҳукумат исённи бостирган ва бу воқеада АҚШда яшаётган уламо Фатҳулло Гуланни асосий ташкилотчи сифатида айблаган. Бироқ Гулан давлат тўнтариши уринишига алоқадор эмаслигини айтиб келмоқда.

16 июнь воқеасида 240 одам ҳалок бўлган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, давлат тўнтаришида айбланиб Туркияда 32 минг одам қамоққа олинган. Ўн минглаб одамлар эса ишдан ҳайдалган.

XS
SM
MD
LG