Линклар

Петербургда террорчиликда гумонланаётган Ўзбекистон ватандошлари қамоққа олинди


Ўзбекистоннинг террорчиликда гумонланиб қидирувга берилган икки ватандоши Петербургда қўлга олинди.

“Фонтанка” нашрининг ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таяниб хабар беришича, қўлга олинганлар Ўзбекистон исломий ҳаракатига алоқадор бўлган.

Хабарда айтилишича, 30 сентябрь куни полициянинг террорчиликка қарши кураш бўлими ходимлари Петербургнинг Костюшко кўчасидаги 64- кўп қаватли унинг бир хонадонида Марказий Осиёдан келган 12 муҳожирни ҳибс қилди. Улардан икки нафари Ўзбекистон томонидан террорчиликда гумонланиб халқаро қидирувга берилгани шахслар экани аниқланди.

Полиция қўлга олинган икки шахснинг ҳар бир 32 ёшда эканини, улар Петербургда 2010 йилдан бери яшириниб юришгани ва қурилишларда ишлаганини маълум қилган. Уларнинг сўнгги пайтларда болалар майдончаларини қуриш билан шуғулланиб келган.

Қўлга олинган қолган 10 муҳожир Россия миграция қонунларини бузганликда гумонланмоқда.

XS
SM
MD
LG