Линклар

Венгрлар ҳукуматнинг аксилиммиграция сиёсатини овоз берганларнинг 98% қувватлади


Венгрия бош вазири Виктор Орбан

Венгрия бош вазири Виктор Орбан

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқининг қочқинларни бўлиштириш квотаси бўйича ўтказилган референдумда жуда оз одам иштирок этганига қарамасдан, референдумда ғалаба қозонганини таъкидлади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг 43 фоизи, яъни 3 миллион 200 минг киши иштирок этган. Уларнинг 98 фоизи ҳукуматнинг аксилиммиграция сиёсатини қўллаб овоз берган.

Бироқ референдумнинг ўзи бўлиб ўтмади, деб тан олинди, сабаби овоз берганлар сони сайловчилар умумий сонининг 50 фоизига етмади.

3 октябрь куни Орбан “Ажойиб натижа кўрсатдик”, деди ва референдум Брюсселда “ўткир қурол ўлароқ” қўл келишини айтди.

Популист сиёсатчи ҳисобланувчи Орбан референдумда 50 фоиздан оз сайловчи иштирок этгани ҳақида лом-лим демади.

Вазир конституция халқ хоҳишини ўзида мужассам этиши учун унга ўзгартириш киритишни таклиф қилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG