Линклар

logo-print

Босния ва Герцеговинада 2 октябрь куни бўлиб ўтган маҳаллий сайловларнинг дастлабки натижалари миллатчи партиялар қўли баланд келганини кўрсатмоқда.

Сайловчилар Босниянинг қисман автоном бўлган икки ҳудудида, яъни Сербия Республикаси ҳамда Босния ва Герцеговина Федерациясида мэр ва шаҳар кенгаши аъзоларини танлаб олиш учун сайловлар бўлиб ўтди. Ҳар икки автоном ҳудднинг ўз ҳукумати, президенти ҳамда парламенти бор.

Сайлов расмийлари сайловларда 3,2 миллион сайловчининг ярмидан кўпроғи иштирок этгани, миллатчи партиялар яхши натижа кўрсатганини билдиришди.

Сербия Республикасида дастлабки натижалар ультрамиллатчи президент Милорад Додик етакчилигидаги россияпараст айирмачилар рақибларидан олдинда эканлигини кўрсатмоқда.

Додик 2 октябрь куни кеч ўзининг “Социал демократларнинг мустақил бирлашмаси партияси” ғалаба қозонганини айтди. Унга кўра, партия аввалги сайловларга қиёслаганда 11 та қўшимча муниципалитетда ғалаба қозонган.

25 сентябрь куни Сербия Республикасида янги миллий байрам кунини белгилаш бўйича мунозараларга сабаб бўлган реферндум ўтказилган эди. Додик ўтказилган икки референдумни назарда тутган ҳолда “Сербия Республикаси етти кун ичида икки марта ғалаба қозонди”, деди.

Сребреница шаҳрида 34 ёшли серб Младен Груйичич ғалаба қозонганини эълон қилди.

Агар Груйичич чиндан ғалаба қозонса, у Сребреница 1991 йилан бери ютиб чиққан илк серб бўлади.

Аммо шаҳарнинг ҳозирги мэри Камил Дуракович ҳали хулоса қилишга эрга эканлигини таъкидлади.

Миллий сайлов комиссиясининг билдиришича, Столац шаҳрида босниялик номзод сайловни назорат қилаётгган хорватга ҳужум қилган. Муштлашув давомида уч киши жароҳат олган. Натижада асосан хорватлар ва боснияликлар яшовчи шаҳардаги сайлов бекор қилинган.

XS
SM
MD
LG