Линклар

Яқин ойларда MH17 ни уриб туширганлар аниқланиб, жавобгарликка тортилади


МН17 рейси билан Амстердамдан Куала-Лумпурга учган Boeing 777 учоғи 2014 йил июль ойида Украинанинг шарқида уриб туширилган эди.

МН17 рейси билан Амстердамдан Куала-Лумпурга учган Boeing 777 учоғи 2014 йил июль ойида Украинанинг шарқида уриб туширилган эди.

Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп икки йил аввал Украина шарқида Malaysia Airlines ширкатининг MH17 рейсини отиб туширганларнинг шахси 2016 йил охиригача аниқланиши мумкинлигини ҳамда улар жавобгарликка тортилишини айтди.

Бишоп Австралиянинг ABC TV телекеналига 2 октябрь куни берган интервьюсида “йил охиригача, балки кейинги йил бошида жавобгарликка тортилиши керак бўлган шахслар рўйхати тасдиқланади, бунинг ортидан улар жавобгарликка тортилади”, деди.

28 сентябрь куни Халқаро тергов гуруҳи бортида 298 одам бўлган учоқни Украина шарқида айирмачилар бошқарувидаги ҳудуддан отилган рус ракетаси уриб туширган, деб топилганини эълон қилди.

Ҳалок бўлганларнинг аксари нидерландияликлар бўлса-да, улар орасида 28 австралиялик ҳам бўлган.

Москва тергов гуруҳи хулосалари якуний эмаслигини таъкидлади. Кремль учоқни Украина армияси уриб туширганини иддао қилиб келади.

Бишоп Халқаро тергов гуруҳи ҳисоботи Москва иддаоларига зид эканлигини айтди.

Malaysia Airlines нинг МН17 рейс билан Амстердамдан Куала-Лумпурга йўналган Boeing 777 учоғи 2014 йил июль ойида Украинанинг шарқида уриб туширилган эди.

Бишоп русларнинг ҳалокат ҳақидаги иддаолари эҳтимолдан узоқлигини ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Вазир агар Россия гумонланувчиларни жазолашга чорловчи БМТ резолюциясига қарши чиқса, “Локерби услубидаги” тергов амалга оширилиши мумкинлигини қўшимча қилди. 1998 йил Шотландиянинг Локерби шаҳри устида Pan Am ширкати учоғини уриб туширганлар махсус трибунал ёрдамида жавобгарликка тортилган эди.

XS
SM
MD
LG