Линклар

logo-print

АҚШ Суриядаги уруш бўйича Россия билан музокараларни тўхтатади


АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби.

АҚШ Суриядаги зиддиятни бартараф қилиш юзасидан Россия билан музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Давлат департаменти мулозими Жон Кирби бунга Москванинг оташкесим битими доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаётгани сабаб бўлганини билдирди.

Бу қарорни қабул қилиш осон бўлмаганини айтган Кирбига кўра, Москва ва Дамашқ сўнгги пайтларда тинч аҳоли яшаётган ҳудудларга ҳужумни кучайтирган. Шу важдан Вашингтон сулҳ битимига амал қилинган тақдирда ҳарбий ва разведка амалиётларини мувофиқлаштириш учун Россия-АҚШ марказини тузишга юборилган ходимларини ортга қайтармоқчи.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ расмийларининг бу қарори юзасидан таассуф изҳор қилди. Вазирлик матбуот котиби Мария Захарова Вашингтон сулҳ шартномасининг асосий шартларини бажармаганини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG