Линклар

Президент сайловини ўтказиш учун хориждаги элчихоналарда 40 дан зиёд участка ташкил этилади


Сайлов қутиси (иллюстратив сурат).

Сайлов қутиси (иллюстратив сурат).

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари қошида президент сайловини ўтказиш учун 44 та сайлов участкаси ташкил этиш хусусида қарор қабул қилди.

Сайловни ёритиш бўйича матбуот марказининг маълум қилишича, хориждаги сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган.

Марказий сайлов комиссиясининг душанба кунги мажлисида сиёсий партияларнинг имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича ишчи гуруҳлари тузиш ҳақида ҳам қарор қабул қилинган.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон МСКга мурожаат қилган оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи кўриб чиқилган.

XS
SM
MD
LG