Линклар

logo-print

Ўзбек дипломатлари Брюсселда ўтажак МО–ЕИ учрашувида қатнашади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Брюсселда ўтказиладиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” учрашуви ва Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этади.

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, 4-5 октябрь куни Бельгия пойтахтида ўтажак учрашувда Марказий Осиёдаги беш давлат дипломатлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати идораси вакиллари қатнашадилар.

Анжуман кун тартибида турли соҳаларда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро ва минтақа муаммолари бўйича фикр алмашиш каби масалалар бор. Сафар доирасида ўзбек делегациясининг Европа Иттифоқи расмийлари билан ҳам музокара ўтказиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG