Линклар

Нобел мукофоти квант компютерларини яратишга йўл очувчи кашфиётга берилди


Швеция пойтахти Стокхолмда 4 октябр куни физика бўйича Нобел мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди.

Бу йилги физика бўйича Нобел мукофотига Британияда туғилган ва иш фаолиятини АҚШдаги Вашингтон университетида давом эттираётган олимлар - Дэвид Таулес, Майкл Костерлитц ва Данкан Хелданларга берилди.

Улар топологик фазали ўтишларга оид илмга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга лойиқ деб топилдилар.

Нобел қўмитасига кўра, улар ўта юқори ўтказгичлар, оқувчан суюқликлар ва магнитли тасмалар каби материяларнинг ғайриоддий даври ва хусусиятларини таърифлашнинг математик усулларини ишлаб чиқишган.

Бу кашфиёт олимларга янги моддалар, жумладак келажакда квант компютерлари яратишларида қўл келган.

"Бу бизга аввал номаълум бўлган ўта янги моддаларни кашф этишимиз учун йўл очди. Умид қиламизки бу кашфиёт келажак технологиялари сари муҳим қадам бўлади”, - деди Нобел қўмитасининг амалдаги раиси, профессор Нилс Мартенссон.

XS
SM
MD
LG