Линклар

logo-print

Ўзбекистонда таниқли ҳофиз Дадахон Ҳасан шу йил 4 декабрида мамлакатда бўлажак президент сайловида ўз райини президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга овоз бермоқчи.

Бу ҳақда ҳофиз Озодлик билан суҳбат пайтида маълум қилди.

Дадахон Ҳасан Ўзбекистондаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазиятга ўз мавқесини қўшиқлари орқали ифодалаш билан танилган.

1960-йилларда лирик қўшиқлари билан ўзбеклар орасида танилган Дадахон Ҳасан 80-йиллар охирларига келиб ўзининг сиёсий қўшиқлари билан шуҳрат топди.

У миллий-озодлик руҳидаги қўшиқлари учун Совет даврида таъқибларга учраган.

Жумладан, 1976 йилда Тошкентдаги Свердлов номидаги концерт залида ўтган концертдан кейин Дадахон Ҳасанов милиция томонидан ушланиб, беш кун давомида вақтинчалик сақлаш камерасига қамаб қўйилганди.

90-йиллар бошида Дадахон Ҳасан қамоққа олиниб, Ички ишлар вазирлиги ертўласига ташланди.

76 ёшли Дадахон Ҳасан 2005 йилги Андижон ҳодисаларига бағишлаб қўшиқ куйлагани учун президент Ислом Каримовни ҳақорат қилганлик ва жамоат хавфсизлигига таҳдид солганликда айбланниб, уч йилга шартли жазога ҳукм қилинганди.

1992 йилдан бошлаб Дадахон Ҳасановга Ўзбекистон телевидениеси ва радиосидагина эмас, балки тўйларда ва кўпчилик тўпланган бошқа жойларда ҳам қўшиқ куйлаш тақиқланган.

Кўп йиллар давомида президент Каримов сиёсати танқидчиси бўлган ҳофиз нега Каримов сиёсатини давом эттиришга ваъда берган Мирзиёевни қўллаб-қувватламоқчи?

OzodNazar рукнида Дадахон Ҳасан билан суҳбатни тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG