Линклар

logo-print

Европа парламенти иқлим ўзгариши бўйича Париж битимини маъқуллади


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Европа парламенти иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича Парижда тузилган халқаро битимни маъқуллади. Тўрт кун муқаддам Европа Иттифоқи мамлакатларининг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун масъул вазирлари ўзаро шартнома имзолаб, унинг Европарламентда ратификация қилинишига йўл очгандилар.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Париж битими бўйича овоз берилишини “тарихий ҳодиса” деб атади.

Еврокомиссиянинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича комиссари Мигель Ариас Канете эндиликда ҳукуматлар ўз ваъдаси устидан чиқиб, заҳарли газлар чиқарилишини камайтириши лозимлигини қайд этди. Париж битимини 200 мамлакат қўллаган, битим остига эса 170 давлат раҳбари декабрь ойида ўтган саммитда шахсан имзо чеккан.

XS
SM
MD
LG