Линклар

Россия Суриядаги базасига С-300 ракеталарини жойлаштирди


С-300 зенит-ракета тизимлари (иллюстратив сурат).

С-300 зенит-ракета тизимлари (иллюстратив сурат).

Россия Мудофаа вазирлиги Суриядаги Тартус базасига С-300 зенит-ракета тизимлари жойлаштирилгани ҳақида маълумот тарқатди. Вазирлик баёнотида бундан мақсад “ҳарбий-денгиз базаси ва бу ердаги рус ҳарбийлари хавфсизлигини таъминлаш” экани айтилади. Узоқ масофага учувчи С-300 ракеталари учоқлар ва қанотли ракеталарни йўқ қилиш, баллистик ракеталарни нишонга олиш имконига эга бўлиб, ҳарбий ва йирик саноат объектлари мудофааси учун мўлжалланган.

Вашингтон Россиянинг Сурияга янги қуроллар етказиб берганини қоралади. Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти вакилларига кўра, Россиянинг Суриядаги вазифаси террорчи гуруҳларга қарши курашдан иборат, бироқ бу гуруҳларнинг биронтаси ҳаводан ҳужум қилиш имконига эга эмас.

“Россияликлар коалиция учувчилари ва ўз пилотларимиз хавфсизлигига жуда жиддий ёндашишимизни тушунишлари лозим”, деди Пентагон вакили Питер Кук.

2015 йили Россияга Сурияга C-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва “Панцирь” (“Совут”) русумидаги ракета мажмуаларини жойлаштирганди.

XS
SM
MD
LG