Линклар

Корейс ширкати Ўзбекистонда электрон кутубхона тизимини барпо қилиш устида ишламоқда


Тошкентдаги Навоий кутубхонаси.

Тошкентдаги Навоий кутубхонаси.

Жанубий Кореянинг LG CNS ширкати Ўзбекистонда электрон кутубхона тизимини яратиш орқали Тошкент билан ўзининг илғор ахборот ва коммуникация технологиялари билан ўртоқлашмоқчи. Бу ҳақда The Korea Times нашри хабар қилади.

LG CNS ижрочи директори Ли Чхол ўзбек расмийлари билан тузилган шартномага мувофиқ, ўз ширкати мультимедиа маркази, электрон кутубхона тизими, китобларни электрон форматга ўтказиш марказини ташкил қилиши ҳамда кутубхонанинг интеграциялашган маълумотлар омборини ишлаб чиқишини айтган. Чхолга кўра, шу тариқа Ўзбекистонда 20 та миллий кутубхона китоблари рақамли форматга ўтказилиб, ўзаро интеграция қилинади. Бу эса мамлакат ватандошлари учун қулайлик яратади.

Аввалроқ LG CNS ширкати 2016-2017 йилларда Ўзбекистонда интерактив давлат хизматлари ягона порталининг янги версияси яратиши ҳақида хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG