Линклар

logo-print

Тошкентда”Олмазор” метро станциясидан Сирғали туманининг “Йўлдош” мавзесигача борадиган ер усти метро йўли қурилиши бу йил бошланиши 4 йил давом этажаги тўғрисида Сирғали туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаевга таяниб, газета.уз сайти хабар қилди.

Пойтахт метрополитенининг Чилонзор йўналиши давоми қурилишини лойиҳалаштиришни тезлаштириш вазифаси Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёевнинг 25 сентябрда туманга ташрифи чоғида қўйилган эди.

Фурқат Мақсудхўжаевга кўра, янги йўналиш узунлиги 8 км ни ташкил этиб, унда олтита бекат бўлади. Тармоқнинг 6 километри ер устида жойлашади.

Йўналиш Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчалари бўйлаб ”Йулдош” мавзесидаги Марли кўчасига қадар давом этади. Қурилиш ишлари жорий йилда лойиҳа ишланмаси якунланиши биланоқ бошланади.

Туман ҳокимининг қўшимча қилишича, бир вақтнинг ўзида Қипчоқ кўчасида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига олиб чиқувчи темир йўл ўтказгичи бўлган 12-қаторли 10 километрлик янги автомобиль йўли қурилиши ҳам бошланади.

XS
SM
MD
LG