Линклар

Брюсселда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро донорлар конференцияси бўлиб ўтмоқда


Европа Иттифоқи ўтказаётган тадбирда Афғонистон президенти Ашраф Ғани иштирок этмоқда. 4 октябрь, 2016 йил.

Европа Иттифоқи ўтказаётган тадбирда Афғонистон президенти Ашраф Ғани иштирок этмоқда. 4 октябрь, 2016 йил.

Афғонистон етакчилари ҳамда 70 дан ортиқ давлат расмийлари Афғонистонга миллиардлаб доллар ёрдам кўрсатишни муҳокама қилиш учун бугун Брюсселда тўпланди.

Европа Иттифоқи ўтказаётган тадбирда Афғонистон президенти Ашраф Ғани иштирок этмоқда. Конференция давомида донор мамлакатлар Афғонистонга кейинги тўрт йил давомида йилига 3 миллиард доллар кўмак беришни ваъда қилиши кутилмоқда.

Бунинг эвазига расмий Қобул коррупцияга қарши курашиш, сиёсий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши керак бўлади.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини иттифоқ Афғонистонга 1,3 миллиард доллар ажратишини билдирди.

Могерени ёрдамни олиш учун Афғонистон Европага отланган муҳожирлар сонини озайтириши кераклигини айтди.

Толиблар ағдарилганидан 15 йил ўтиб, Афғонистон дунёдаги энг қашшоқ ва сиёсий жиҳатдан беқарор давлатлардан бири бўлиб қолмоқда.

2012 йили халқаро ҳамжамият 2016 йилнинг охиригача Афғонистонга йилига 4,5 миллиард доллар беришга келишиб олган эди.

Ҳозирги кунда Афғонистон олаётган ёрдамнинг учдан икки қисмини АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи беради. Учинчи энг йирик донор эса Япониядир.

XS
SM
MD
LG