Линклар

Россия суди Туркия фуқаросини “Исломий давлат” террор гуруҳининг фаол аъзоси деб топиб, тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди.

4 октябрь куни Ростов-Дон шаҳридаги Шимолий Кавказ ҳудудий суди Атач Фиратни ҳужжатларни сохталаштиришда ҳамда чегарани ноқонуний кесиб ўтишда айбдор деб топди.

Хабарларга кўра, Фират айбига иқрор бўлган.

Фират Сурияда уч йил “Исломий давлат” жангарилари сафида юрган. 2014 йил сохта ҳужжатлар ёрдамида Туркия орқали Россияга келган.

Россия суди Фират Краснодар шаҳрига келганидан кейин, Интернет орқали Суриядаги жангарилар билан ҳамкорлик қилишда давом этганини билдирди.

Фират 2015 йилнинг октябрида сохта ҳужжатлар билан Туркияга отланган пайтида Россия расмийлари томонидан қўлга олинган.

XS
SM
MD
LG