Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик қочқинлар ҳимоячиси номзоди Нобель Тинчлик мукофотига кўрсатилди


Светлана Ганнушкина

Светлана Ганнушкина

Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Светлана Ганнушкина ва “Новая газета” газетаси таҳририяти нозоди 2016 йилги Нобель Тинчлик мукофотига кўрсатилди.

Экспертлар фикрича, мукофотнинг Россиядаги "Гражданское содействие" қўмитаси раиси, Инсон ҳуқуқлари "Мемориал" марказининг “Миграция ва ҳуқуқ” тармоғи раҳбари Светлана Ганнушкинага берилиши эҳтимолларини юқори баҳоламоқда.

Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Светлана Ганнушкина яқинда Швециянинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги “Тўғри турмуш тарзи учун” мукофоти билан тақдирланган эди.

“Нобель мукофотининг муқобили” сифатида таърифланадиган мазкур мукофотга россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси “инсон ҳуқуқлари ишига кўп йиллик садоқати ва қочқинлар ва кўчкинларга нисбатан адолатли муносабати учун” лойиқ, деб топилган.

"Гражданское содействие"қўмитаси раҳбари Светлана Ганнушкина чорак асрдан буён қочқинларга, жумладан, ўзбекистонлик қочқинларга ёрдам бериб келади.

Швециянинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги “Тўғри турмуш тарзи учун” мукофотига Светлана Ганнушкинадан ташқари Суриядаги “Оқ каскалар” нодавлат ташкилоти, мисрлик хотин-қизлар ҳуқуқлари учун курашчи Моэн Хасан ҳамда Туркиядаги “Ҳуррият” газетаси лойиқ, деб топилди.

Тақдирланганлар 3 млн. швед кронини (тақрибан $350 минг) ўзаро бўлиб олади.

XS
SM
MD
LG