Линклар

PaxtaGram: “Пахта термасанг, ўқишдан ҳайдаласан!”


Озодликка ёзган навоийлик талаба пахта терими масаласида шикоят қилди:

“Мен Навоий Давлат педагогика институти талабасиман. Мен пахта масаласида сизларга ёзмоқдаман.

Терилган пахтанинг пулини бизларга фақат бир марта берди. Айтишим лозим, ҳар йили шунақа муаммо. Қолган пулни сўрасак, “фермер ҳали пул бермади”, деб айтишмоқда.

Шунингдек, пахта даласидан жуда кеч чиқмоқдамиз. Соат 19:30 гача пахта термоқдамиз. Даладан пахта штабига қайтгандан сўнг соат 21:55 дан 22:30 гача мажлисда қатнашмоқдамиз. Чарчаганимизга қарамай барибир мажлисга тортади”.

Институт раҳбарияти “пахта термасанг, ўқишдан ҳайдаласан!” деб айтмоқда.

XS
SM
MD
LG