Линклар

Жаҳон ҳамжамияти Афғонистонга 15 миллиард доллар ёрдам беришга келишди


Брюсселда ўтган Афғонистон донорлари конференцияси иштирокчилари.

Брюсселда ўтган Афғонистон донорлари конференцияси иштирокчилари.

Брюсселда ўтаётган донорлар анжуманида ривожланган давлатлар лидерлари Афғонистонга кейинги тўрт йил давомида 15 миллиард доллар миқдорида кўмак кўрсатишларини маълум қилдилар.

Брюсселдаги анжуманда 70 давлат ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Анжуманда 2020 йилгача Афғонистонга ривожлантиш учун моддий-иқтисодий кўмак кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бироқ Афғонистон моддий кўмак эвазига қатор сиёсий, иқтисодий ва ижитимоий ислоҳотларни амалга ошириши шарт бўлади.

Бундан ташқари Европа Иттифоқи Кобул Европа бошпана беришни рад этган афғон қочқинларини ватанига қайтариб олиб кетишини ҳам талаб қилмоқда.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани анжуманда афғон ҳукумати инсон ҳуқуқлари масаласида ютуқларга эришаётганини таъкидлади. Унга кўра, мамлакатда коррупцияни жиловлаш борасида ҳам ислоҳотлар ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG