Линклар

logo-print

Бугун БМТнинг янги Бош котиби сайланади


Португалиянинг собиқ Бош вазири Антонио Гутерриш БМТнинг янги Бош котиби бўлиши кутилмоқда.

Португалиянинг собиқ Бош вазири Антонио Гутерриш БМТнинг янги Бош котиби бўлиши кутилмоқда.

Бугун БМТнинг янги Бош котиби сайланади. Португалиянинг собиқ Бош вазири Антонио Гутерриш БМТнинг янги Бош котиби бўлиши кутилмоқда.

Reuters агентлигининг билдиришича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлган бирорта аъзоси мазкур номзодга қарши овоз бермади. Чоршанба куни БМТ Бош котиблигига номзодлар юзасидан норасмий овоз беришнинг олтинчи босқичи ўтказилган эди.

БМТ Бош котиби беш йиллик муддатга сайланади. Мазкур лавозимга қайта сайланиш ҳуқуқи ҳам мавжуд. БМТнинг амалдаги Бош котиби Бан Ки Мун ташкилотга 2007 йилдан бери раҳбарлик қилиб келмоқда.

Гуттериш 1995-2002 йилларда Португалия Бош вазири лавозимида ишлаган. 2005 йилдан 2015 йилгача БМТнинг Қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бўлган.

XS
SM
MD
LG