Линклар

Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари учрашди


Озарбайжон мудофаа вазири Закир Гасанов.

Озарбайжон мудофаа вазири Закир Гасанов.

Тошкентда Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ва Озарбайжон мудофаа вазири Закир Гасанов икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорилк масалаларини муҳокама қилди.

Озарбайжон мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, учрашувда Закир Гасанов Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ юзасидан давом этаётган қуролли қарама –қаршилик минтақа хавфсизлиги учун асосий таҳдид эканини таъкидлаган.

Гасанов бу конфликт халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган ҳолда БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларида белгиланган тартибда ҳал этилиши лозим, деган нуқтаи назарни билдирди..

Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ўз навбатида Озарбайжон Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорларидан бири эканини ва Тошкент Баку билан турли соҳаларда, жумладан, ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш масаласига алоҳида эътиор қаратишини айтди.

XS
SM
MD
LG