Линклар

Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳаси 2016 йилнинг охиригача тайёрланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев чоршанба куни кўрсатма берди.

Фармонга асосан Бош прокуратура Олий Суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсилик хизмати ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда икки ой ичида коррупцияга қарши кураш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Олий Мажлисга тақдим этиши шарт бўлади.

Мирзиёев, шунингдек, уч ой ичида тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ишчиларини маъмурий жавобгарликка тортиш ҳамда назорат қилиш ваколатини босқичма-босқич судларга ўтказиб бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳақида ҳам кўрсатма берди.

Айни пайтда бу ваколат Бош прокуратура ва солиқ қўмитасига мансубдир.

XS
SM
MD
LG