Линклар

Ўзбекистонда тадбиркорларни режадан ташқари текшириш бекор қилинади


Ўзбекистондаги бизнес субъектларидан бири.

Ўзбекистондаги бизнес субъектларидан бири.

Ўзбекистонда 2017 йилнинг 1 январидан тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текшириш тақиқланади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда гап боради.

Фармонга асосан 1 январдан бошлаб молиявий хўжалик юритиш фаолиятида биринчи марта қонунбузарлик қилган тадбиркорлик субъектлари ёки шахслар маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарима тўлашдан озод этилади. Бироқ улар бу конунбузарликни ихтиёрий равишда қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этишлари лозим бўлади.

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний юритиш айблови билан биринчи марта қўлга тушган шахслар ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилади.

Бу ҳолатда улар бир ой ичида келтирилган зиённи тўлаб беришлари ва тадбиркорлик субъекти сифатида қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт бўлади.

Кейинги йилдан бошлаб жиноий қонучиликда тадбиркорлик субъектларига тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси қўлланилмайди.

XS
SM
MD
LG