Линклар

logo-print

Ўзбекистонда янги эркин иқтисодий ҳудуд барпо этилади


Тошкент вилоятида “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудуди.

Тошкент вилоятида “Ангрен” эркин иқтисодий ҳудуди.

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида янги иқтисодий ҳудуд барпо этилади.

Бундай ҳудуд ташкил этилиши ҳақида чоршанба куни Самарқанд вилояти бўйлаб сафар қилган Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Ўзбек матбуотинингт билдиришича, айни пайтда 42 гектарли Ургут саноат ҳудудида 40та ишлаб чиқариш корхонаси, жумладан, 19та қўшма корхона фалият юритмоқда. Бу ерда 1200 одам меҳнат қилаётир.

2017 йилда бу ерда маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кўпайтириш борасида 78 лойиҳа амалга оширилади ҳамда ишчи ўринлари 3400тага етказилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда “Навоий”, “Ангрен” ва “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудлари мавжуд.

XS
SM
MD
LG