Линклар

logo-print

Словакиянинг биринчи президенти вафот этди


Михал Ковач (ўнгда) Борис Ельцин билан.

Михал Ковач (ўнгда) Борис Ельцин билан.

Братиславада чоршанба куни Словакия республикасининг биринчи президенти Михал Ковач 86 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда хабар қилган Рейтер ахборот агентлигига кўра, юрак хасталигидан азият чеккан Ковач кейинги йилларда жамоатчиликка кўриниш бермай келаётган эди. Жорий йилда у икки марта касалхонага шошилинч ётқизилган.

1989 йилги “Бахмал” инқилобидан сўнг Михал Ковач Словакиянинг молия вазири этиб тайинланган эди. 1993 йили Чехословакия икки суверен давлат – Чехия ва Словакияга ажраганидан кейин Ковач Словакия президенти этиб сайланган. Бу лавозимда у 1998 йилгача хизмат қилди.

XS
SM
MD
LG