Линклар

logo-print

Сребреницада сайлов бюллетенларини қайта санаш полиция рейди туфайли тўхтатилди


5 октябрь куни Сребреница расмийлари Босния полицияси сайлов қутиларини ўз назоратига олиши ортидан сайлов бюллетенларини қайта санашни тўхтатди. Сребреница мэри лавозимига этник серб сайлангани туфайли шаҳарда танглик юзаган келган.

1995 йилда шаҳарда серб кучлари 8 минг мусулмон эркак ва болани қирғин қилган. Орадан йигирма йил ўтиб, мусулмонлар ва серблар ёнма-ён яшайди.

Аммо 2 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда этник серб Младен Груйичич 70 фоиз овоз тўплаб, ғалаб қозонди.

Бу ҳол шаҳардаги кўпчилик мусулмонни ташвишга солмоқда. Шу сабабли сайлов расмийлари бюллетенларни қайта санашга қарор қилган эди.

Аммо 5 октябрь куни серб полицияси уларнинг офисларига бостириб кириб, сайлов комиссияси етакчисини сўроқ қилганидан кейин, қайта санаш жараёни тўхтатиб қўйилди.

Сайлов комиссияси етакчиси Нермин Аливукови бу амални “Шаҳар сайлов комиссияси ишига тўғридан-тўғри босим ўтказишдир”, деб атади. Унга кўра, ҳозир маҳаллий сайлов расмийлари Босниянинг марказий сайлов комиссияси йўл-йўриқ кўрсатишини кутмоқда.

Груйичич аллақачон ғалаба қозонганини эълон қилди. Аммо унинг рақиби Камил Дуракович почтадан юборилган овозлар саналмагунича таслим бўлмаслигини айтди.

Дастлабки натижаларга кўра, Груйичич 4 минг овоз олган, Дуракович эса 1645 овоз олган. Аммо асосан мусулмонлар почта орқали юборган 3200 бюллетень ҳали саналгани йўқ.

XS
SM
MD
LG