Линклар

Россия ядровий изланишларга оид АҚШ билан тузилган шартномани бекор қилди


Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Россия АҚШ билан ҳамкорликда ядровий изланишлар олиб боришга оид шартномани бекор қилди.

Ҳафта бошидан бери Москва ва Вашингтон ўртасидаги алоқалар тобора совуб бормоқда.

Россия бу қарор АҚШ Москванинг Украинадаги агрессияси ортидан жорий қилган санкцияларга жавоб эканлигини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган билдирувда “Биз Россия ядровий иншоотларини замонавийлаштириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлашдек нозик масалада Вашингтонга бошқа ишона олмаймиз”, дейилади.

Вазирлик шартнома АҚШ ўз санкцияларини бекор қилсагина қайта тикланишини қўшимча қилди.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков “Интерфакс” агентлигига берган интервьюсида 2013 йил эришилган шартноманинг бекор қилинишига Вашингтон томонидан 2014 йилда бу соҳада ҳамкорлик қилиш тўхтатилгани туртки бўлганини таъкидлади.

“Энди навбат АҚШда. Ҳуқуқий жиҳатдан америкаликлар 2014 йил қилган ишларига жавоб қайтардик”, дедо Рябков.

3 октябрь куни Россия қурол ясаш мумкин бўлган плутоний заҳираларини озайтириш бўйича Москва ва Вашингтон ўртасида эришилган келишувни бекор қилганди. Бу шартнома Совуқ урушдан кейин АҚШ ва Россия ўртасида тикланган алоқаларнинг рамзи ўлароқ баҳоланар эди.

XS
SM
MD
LG