Линклар

logo-print

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров телевидение орқали кўрсатилган аралаш жанговар санъат (АЖС) бўйича беллашувда 8 ёшдан 10 ёшгача бўлган уч ўғли иштирок этгани учун танқидга учради.

Россия АЖС бирлашмаси раиси Фёдор Емельяненко болаларнинг жангда иштирок этганини қоралади. Емельяненко улар оғир жароҳат олиши ҳамда руҳий зарар кўриши мумкинлигини айтди.

Қодирвогнинг уч ўғли – Аҳмад, Али ҳамда Одам Грознийда бўлиб ўтган беллашувда ўз рақибларини енгди.

Емельяненко Instagramда 12 ёшдаги болалар ҳеч қанақа АЖСда иштирок этмаслиги кераклигини, 21 ёшга тўлмаган ҳар бир иштирокчи ҳимоя қилувчи мосламалардан фойдаланиши кераклигини айтди.

Қодировнинг ўғиллари бу қоидага риоя қилмаган.

Емельяненко яна болалар жанги давлат телекеналида кўрсатилганини ҳам қоралади.

Қодиров жанглар видеосини ўз Insagram саҳифасида эълон қилди.

5 октябрь куни, яъни Қодиров 40 ёшга тўлган куни у Чеченистон раҳбари лавозимидаги 3 муддатини расман бошлади.

XS
SM
MD
LG