Линклар

Сурия шимолида исломчиларга қарши курашётган исёнчилардан 30 киши портлаш қурбони бўлди


Сурия шимолида, Туркия чегараси яқинида камида 32 киши портлаш қурбони бўлди. Ўнлаб киши яраланди.

Бу ҳақда хабар қилган суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, 30 нафари исёнчи ва Туркиянинг икки аскари нобуд бўлган.

Портлаш 6 октябрь куни чегарадаги Атмех назорат-ўтказиш пункти яқинидаги қочқинлар лагерида, бу ерга Туркия ҳарбийлари қўлловида исломчи жангариларга қарши жанг қилаётган исёнчилар тушган автобус келиб тўхтаганда содир бўлди.

Туркия вице-бош вазири Нўъмон Қуртулмуш ҳужумни “инсониятга қарши жиноят”, деб атади.

XS
SM
MD
LG