Линклар

Сирғали туманида бундан 50 йил муқаддам қурилган ёғоч уйлар бузилади


Тошкент шаҳар, Сирғали туманида бундан 50 йил муқаддам қурилган ёғоч уйлар бузилади. Бу ҳақда туман ҳокими Фурқат Мақсудхўжаевга таяниб, маҳаллий ахборот воситалари хабар қилди.

Ҳоким Тошкентда бўлиб ўтказилган матбуот анжуманида Сергели туманининг ишлаб чиқариш салоҳияти, олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, инвестиция имкониятлари, ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, янги иш ўринлари яратиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлаш масалалари хусусида сўз юритилган.

25 сентябрда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сирғали тумани, Спутник даҳасида жойлашган барак уйлар ўрнига кўп қаватли турар-жой бинолари қуришга ваъда берган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари, мутахассислар ва фаоллар билан йиғилиш ўтказган Шавкат Мирзиёев 2017-2022 йилларда пойтахт учун муҳим бўлган йирик лойиҳаларни амалга ошириш заруратига тўхталган.

Ушбу режага мувофиқ, келгуси йилдан бошлаб беш йил ичида Сирғали туманида 500 та кўп квартирали турар-жой қурилиши лозим.

Айни режа амалга ошса, туманда 30 минг аҳолини янги квартиралар билан таъминлаш мумкин.

XS
SM
MD
LG