Линклар

logo-print

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ учоқларини уриб тушириши мумкинлигини билдирди


Генерал майор Игорь Конашенков.

Генерал майор Игорь Конашенков.

Россия Мудофаа вазирлиги расмийси АҚШ ёки АҚШ раҳбарлигидаги коалиция учоқлари Сурия ҳукумат кучларига ҳужум қилса рус зенит тизимлари томонидан уриб туширилиши мумкинлигини айтди.

Генерал майор Игорь Конашенковнинг бу баёноти сўнгги кунларда Россия расмийлари томонидан билдирилган баёнотларнинг энг жаҳлдори бўлди.

Сўнгги кунларда Сурия масаласида муросага кела олмаётган Вашингтон ва Москва муносабатлари янада совуқлашгани кузатилмоқда.

Қўшма Штатлар жорий ҳафтада Россия билан Сурияда тинчлик ўрнатиш масаласидаги музокаралар вақтинча тўхтатилишини билдирди.

Аввал эришилган сулҳ битими бир ҳафта амал қилганидан сўнг 19 сентябрда бузилган эди. Ўшандан бери Россия ҳарбий учоқлари мухолифат томонидан назорат қилинаётган Ҳалаб шаҳрини бомбардимон қилмоқда. Бунинг натижасида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG