Линклар

logo-print

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Брюсселда музокаралар ўтказди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов.

Бельгия пойтахти Брюсселда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат мутассадиси Федерико Могерини билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, 5 октябрда ўтган музокараларда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорлиги билан боғлиқ бўлган институтларнинг йиғилиш графиги ва кун тартиблари муҳокама қилинган.

Учрашув чоғида Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи раҳбариятига президент Ислом Каримов вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилгани учун миннатдорчилик билдирди.

Бундан ташқари учрашувда 4 октябрда ўтган “Марказий Осиё - Европа Иттифоқи” учрашуви натижалари тўғрисида фикр алмашинилди.

XS
SM
MD
LG