Линклар

Беларусь президенти Самарқандда Каримов қабрини зиёрат қилди


Беларусь президенти Александр Лукашенка Самарқандда Ислом Каримов қабрига гул қўймоқда.

Беларусь президенти Александр Лукашенка Самарқандда Ислом Каримов қабрига гул қўймоқда.

Ўзбекистонга 6 октябрь куни иш сафари билан келган Беларусь президенти Александр Лукашенка Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди ва собиқ президентнинг беваси Татьяна Каримова билан учрашиб, унга таъзия билдирди.

Самарқандда ўтган Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенка ўртасидаги сўзлашувларда, Беларусь президенти Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқалар бугунги кунда кулгили даражада оз эканини таъкидлади ва келажакда бу рақам юқорига кўтарилишига ишонч билдирди.

“Биз иқтисодий муносабатларда бир оз орқада қолмоқдамиз. Ишонаманки, яқин орада - бир, икки, уч йилда биз бу каби кулгили товар айрибошлаш кўрсаткичидан анча юқорилаб кетамиз”, деди Лукашенка.

Ўз ўрнида Шавкат Мирзиёев Лукашенкага Самарқандаг келгани учун миннатдорчилик билдирди ҳамда Беларусь Ўзбекистоннинг эски ва ишончли, самимий ҳамкори эканини айтиб ўтди.

XS
SM
MD
LG