Линклар

АҚШда Россияга ҳарбий технология сотган уч нафар ҳибсга олинди


Қўшма Штатлардан Россияга ўта ҳассос ҳарбий технологияни сотган бир нафар АҚШ ва икки нафар Россия ватандоши ҳибсга олинди, дея хабар берди АҚШ Адлия департаменти.

АҚШ ватандошлигини олган Алексей Баришев назорат остидаги технологияларни ноқонуний экспорт қилгани учун ҳибсга олинди, деди Адлия департаменти 6 октябрда.

Россия ватандошлари Дмитрий Карпенко ва Алексей Крутилин Баришев билан ҳамкорлик қилиш айблови билан бир вақтнинг ўзида ҳибсга олинган.

Ҳукуматнинг айтишича, уччовлон Қўшма Штатлардаги ишлаб чиқарувчи ва таъминотчилардан микроэлектроник жиҳозларни олиш ва уларни ҳукумат назоратини четлаб Россияга экспорт қилишга уринишда айбланмоқда.

Агар илгари сурилган айблов ўз тасдиғини топса, гумондор шахслар 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ва бир миллион доллар жаримага тортилиши мумкин.

Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган маҳсулотларни экспорт қилишга чеклов киритган.

Адлия департаментининг айтишича, Россияга юборилган микроэлектроник жиҳозлар орасида радар ва ракеталар йўналишини назорат қилувчи тизимларда ишлатиладиган жиҳозлар ҳам бор.

Хабарда айтилишича, Баришев Ню-Йоркда иккита ширкат очиб,улардан назорат қилинувчи технологияларни сотиб олишда фойдаланган.

XS
SM
MD
LG