Линклар

logo-print

2016 йил учун Нобел тинчлик мукофоти Колумбия президенти Хуан Мануэл Сантосга берилди.

Колумбия президенти Нобел мукофотига ўта сўл қанот ФАРК гуруҳи билан узоқ йиллик урушни тўхатгани учун лойиқ деб топилди.

Ҳукумат ва ФАРК гуруҳи ўртасидаги тинчлик битими сентябр ойи охирида президент Сантос ва ФАРК лидери Тимолеон Хименес томонидан имзоланганди.

Икковлон ҳам Нобел тинчлик мукофотига номзодлар сифатида кўрилган эди.

Колумбия ҳукумати ва ФАРК ўртасидаги можаро 50 йилдан кўпроқ давом этди.

Ички урушларда 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG