Линклар

Путин Ички ишлар вазирлигидаги 12та генерални ишдан бўшатди


Россия президенти Владимир Путин 12 нафар юқори мартабали полиция генералини вазифасидан бўшатди.

Улар орасида Россия Ички ишлар вазирлигининг идорадан ташқари қўриқлаш раҳбари Сергей Лебедев, вазирликнинг Москва бўйича махсус кучлари бошлиғи Дмитрий Дейниченко ва Россия полициясининг бош нозири России Николай Косяченко бор.

Вазифасидан бўшатилган генералларнинг деярли барчаси ҳозирда Миллий Гвардия қарамоғида бўлган Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларига раҳбарлик қилган.

Миллий Гвардия Владимир Путин томонидан 2016 йил апрель ойида тузилган эди.

XS
SM
MD
LG