Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:43

Ўзбекистонда машина ўғриларига жазо кескинлашади


Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 267 моддасига ("транспорт воситасини олиб қочиш") ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

Янги қонун лойиҳасига кўра, транспорт воситасини ўғирлаган шахс 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. .

Мавжуд қонун автомобил ўғриларини 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этишни назарда тутади.

Янги қонун лойиҳаси парламентга Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан таклиф қилинган.

Қонунчилик палатаси матбуот хизматига кўра, охирги уч йилда Ўзбекистонда транспорт воситаларини ўғирлаш ҳоллари уч бараварга кўпайган.

XS
SM
MD
LG