Линклар

PaxtaGram: Яхши баҳо олиш учун пахтага чиқиш лозим


Озодликнинг янги "PaxtaGram" лойиҳасида пахта мавсумига оид келаётган мактубларни тақдим этамиз. Пахтага оид хабарлар фото ва видеоларни Telegram орқали +420724971539 рақамига ёки @ozodnews манзилига юборинг. WhatsApp орқали + 420 724 740 755 Email: ozodlikmail@gmail.com PaxtaGramга Telegram орқали ёзинг ва Instagramда томоша қилинг :)

Озодликнинг Бухоролик эшитувчиси, Ўзбекистонда об-ҳаво совиганига қарамай, талабалар пахта теримига ҳайдалаётганидан шикоят қилди:

Бухоро тиббиёт коллежи талабалари, ҳавонинг совуқлиги ва талабаларнинг ёшига қарамай, 10 кундан бери ҳар куни пахтага олиб чиқилмоқда. Пахта теримига 3-чи босқич талабалари жалб этилмоқда.

Шароитлар тўғрисида гапирсак, домлалар учун қилинган шароитларга чидаса бўлади. Аммо, талабалар кундузи далаларга машиналарда олиб борилса, кечқурун пиёда қайтиб келмоқда. Терган пахтаси учун пул олмайди. Терилган пахта учун бериладиган пул “транспорт харажати” деб олиб қолинмоқда. Бунинг сабаби - бу йил автобус харажати коллеж раҳбарининг зиммасига юклатилгани.

Норози бўлиб келган ота-оналарни, қандай қилиб бўлса ҳам, шикоят қилмайдиган қилиб кўндириш вазифаси манавият бўйча директор ўринбосарига берилди. “Баҳосини яхши қилиб қўямиз, ёки ўқиш битириш имтиҳонларини муаммосиз қўямиз”, деб ота-оналарни овутаяпти. Баҳо олиш, ёки битириш имтиҳонларини муаммосиз топшириш учун ота-оналар қанча пул кетишини яхши билишади. Фарзандлари пахтага чиқишса, бу каби харажатлардан озод қилинаётгани учун ҳам кўнишмоқда.

Бўлим раҳбари Товбоев юқоридаги льготалардан ташқари 10 кун дам бериш вадасини ҳам берган.

Яқинда қаердандир комиссия келди. “Пахта теримига чиқасизми?” деб талабалардан сўради. Бироқ, талабалар олдиндан ўргатилганидак, “йўқ чиқмаймиз”, деб жавоб берди.

XS
SM
MD
LG