Линклар

Резюме

Sizdan Telegram” лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андозалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истагингиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ****************************************************************************** Муҳим эслатма: “Sizdan Telegram” лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

20:22 14.10.2016

“Аҳлат ёқилиб юборилиши рак касалини туғдириши мумкин”

Тошкентлик муштарий Учтепа ҳокимияти олдида аҳлат ёқилиб юборилаётганидан шикоят қилди:

“Учтепа ҳокимияти олдида кўмилган аҳлат яна тутамоқда. Ҳокимнинг деразасидан кўриниб турсада, улар ҳеч бир чора кўрмаяпти. Бунчалар бефарқ бўлиш мумкин эмаску ахир. Кечаси билан эрталабгача тутун бутун атрофни босмоқда. Одамлар рак касалига учраши хавфи бор.

Вулқон каби ўчмас аҳлат ёнмоқда. Ҳокимга бу кўринмайдими ишга келганда? Кўзингизни очинг, деразангиздан кўринади-ку, ахир. Биз кўриб турибмиз. Аҳоли рак касалига чалинади-ку бу кетишда”.

20:02 12.10.2016

"Дўкончилардан солиқчилар “доля” олмоқда"

Озодлик тингловчиси Тошкентдаги "Ўрикзор" бозорида ишлаётган тадбиркорлардан солиқчилар “доля” олаётганини иддао қилмоқда:

​“Биз Ўрикзор бозорида тадбиркорлик қиламиз. Дўконимиз бор. Ҳар 6 ойда барча дўкончилардан солиқчилар “доля” олмоқда. Ҳужжатлар жойида бўлишига қарамай, ҳар бир дўкон эгасидан 800 доллардан олмоқда.

Пул бермаган тадбиркорнинг дўконини узоғи билан 2-3 кунда солиқчилар келиб “босади”. Улар йўлини топишади. Ёш болани дўконга юборади, у бола нарса олганидан сўнг солиқчилар келиб “чек урмадиз”, деб “босади”. Бермаган ҳам беради, берган ҳам беради.

Улар пул сўраб юришмайди. Барчамиз яхши биламиз қачон пул бериш кераклигини. Ва бермаганларга нима қилишини ҳам биламиз. Бермаган одамнинг ўзи йўқ. Пул тўламаганларни 2-3 кунда келиб босганининг гувоҳи бўлганман”.

20:48 11.10.2016

"Иккита синфни битта ўқитувчи обормоқда"

Тошкентлик муштарий ўрта мактабда ўқитувчилар етишмаслигидан шикоят қилди:

Бизнинг 279-сонли ўрта мактабида ўқитувчи етмаяпти. Болаларимизни ўқитган ўқитувчини бошқа синфга ўтказишди. РайОНО бу муаммомизни ҳеч ҳал қилиб бермаяпти. Болаларимизни 2-чи сменага ўтказди. Айни пайтда, иккита синфни битта ўқитувчи обормоқда, холос.

Биз энди нима қилайлик? Болаларимиз ўқишдан қолиб кетмоқда. Таълим олишмаяпти. Мирзо-Улуғбек туман РайОНОси бизнинг хатимизни қабул қилгани йўқ.

19:21 7.10.2016

“Сўх ҳам Ўзбекистонга қўшилсин”

Сўхлик муштарий Озодлик орқали Шавкат Мирзиёевдан Сўҳ туманида бўлаётган муаммоларни ҳал этишни сўрамоқда:

“Мен Фарғона вилотининг Сўх туманида истиқомат қиламан. Илтимос, шу ноҳақ йўл азобини Шавкат Мирзиёвга етказиб беринг. Сўх ҳам Ўзбекистонга қўшилсин. Қачонгача қирғиз чегарачиларга пул бериб ўтамиз? Мана масалан, айни пайтда Россиядан келган шахсдан 140 минг сўм чегарачи ва 60 минг сўм божхона вакиллари олмоқда. Ёки масалан юк ташлайдиган машина Сўхга борганча 4 миллион сўм йўлда бериб бормоқда.

Сўх халқи бир неча бор туман ҳокимига ва милиция ходимларига мурожаат қилди. Бироқ, улар бу масалада ёрдам бермаяпти. Аксинча, “бериб келавер” деб айтмоқда. Халқнинг дардини эшитмаяпти.

Шунинг учун, халқнинг дардини Мирзиёевга етказиб беринг. Илтимос, шу сўхликларнинг дардини президент эшитсин. Охирги умидимиз шу”.

Қолганини юкланг

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG