Линклар

Гаитида "Мэтью" тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар саккиз юз кишидан ортди


Гаитида "Мэтью" тўфонидан ҳалок бўлганлар сони саккиз юз кишидан ортди.

Қурбонлар сони яна ҳам кўпайиши айтилмоқда.

Табиий офат орол транспорт инфраструктурасига жиддий зиён етказди.

Мамлакатнинг қуруқлик транспорт тизими издан чиққан, электр таъминоти ва телефон алоқаси узилган.

"Мэтью" тўфони Қариб денгизи хавзасидаги бошқа давлатларга ҳам кулфат ёғдирди.

Айрим ҳудудларда шамол тезлиги соатига 230 километрни ташкил этган.

АҚШнинг Флорида, Жоржия ва Жанубий Каролина штатларида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Ҳукумат одамларни вазиятни жиддий қабул қилишга ва вайрон бўлган туманларни тарк этишга чақирди.

Флоридадаги йирик кўнгилочар боғлар – Walt Disney World, Universal Studios ва SeaWorld ҳам ёпилган.

"Мэттью" довули кейинги 10 йилликда Атлантикада юзага келган энг кучли довул бўлгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG