Линклар

Анқарада полиция амалиёти пайти икки ҳудкуш ўзини ўзи портлатди


Туркия пойтахти Анқарада бугун эрталаб полиция амалиёти пайти икки ҳудкуш ўзини ўзи портлатиб юборди.

Анқарадан 30 километр олисдаги Ҳаймана туманида полиция ҳудкуш ҳужумни режалаган эркак ва аёл турган уйни эрталаб ўраб олди.

Ҳужумчилар таслим бўлишдан бош тортиб ўзинини ўзи портлатиб юборди.

Полиция хабарига кўра, Диёрбақирдан келган эркак ва аёл Туркия пойтахти Анқарада террор ҳужумлари уюштиришни режалаган.

Эркак ҳужумчини шахси аниқланди. Лекин полиция ҳозирча уни исмини очиқламади. Аёлнинг шахси ўрганилмоқда.

Ҳужумчилар Курдистон ишчи партияси ПКК экстремист гуруҳи аъзолари бўлишгани таҳмин қилинмоқда. Лекин, бу ҳозирча тўлиқ тасдиғини топмади.

Тахминларга кўра, улар билан бирга яна бир одам бўлган. Ҳозирда полиция ҳужумчиларни ана шу шеригини қидирмоқда.

Ҳужумчиларни уйлари тинтув қилинганида у ердан портлатгичлар ясашда фойдаланиладиган 200кг амиак моддаси топилган.

XS
SM
MD
LG